Мен матншунос-манбашуносман. Араб, форс ва эски ўзбек ёзувидаги қадимги қўлёзма ва тошбосмаларни ўрганаман. Ихтисослигим номи сизда енгил ҳайрат уйғотган бўлса, не ажаб! Рости, бунақа қўшалоқ номга ҳозиргача ўзим ҳам кўника олганим йўқ. Яқин шарқлик (бу минтақа бизнинг соҳа бешигидир) ҳамкасбим эса ўзини лўнда қилиб “муҳаққиқ” деб атайди ва у бир қўлёзма устида қиладиган ишнинг ақалли ўндан бирини ҳам мендай “...шунос” ҳеч қачон удда қилолмаслигини ҳар иккимиз ҳам яхши тушунамиз... Нега? Бу ерда гап тил билан боғлиқ эмас. Айни вақтда Қоҳирада ёки Кувайтда йигирма етти яшар йигитча ҳимоя қилган магистрлик диссертацияси бизда Олий аттестация комиссиясининг минг чиғириғидан ўтиб эшитувга қўйилган навоийшуносликка доир докторлик ишидан ўн чандон пишиқ ва ўз халқига фойдали бўлиб чиқади. Бу ерда гап миллий меросни тадқиқ этишдаги ёндашувда, холос... Навоийми ёки Навойи? Келинг, арабий ва форсий қўлёзма манбаларни ўз ҳолича қўя турамиз (худди Шарқшунослик институти фондида қ