К основному контенту

Уламо ва китоб

Уламонинг ҳаёт лавҳаларида китоб билан боғлиқ ибратли тасвирлар кўп учрайди.

***

Имом Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ жуда бой кутубхона эгаси эдилар. Тўплаган китоблари киши ҳавасини келтирарди. Имомнинг бу китобларга бўлган иштиёқини яхши билган аёли ҳатто: “Аллоҳга қасамки, бу китоблар мен учун кундошдан ҳам кучлироқ рақибдир”, деб юрарди.

***

Баъзи уламодан “Кимни дўст тутасиз?” деб сўрашса, қўлларидаги китобга ишора қилиб: “Мана буни!” деб жавоб берар эдилар. “Одамлардан-чи?” дейишса, “Шундагиларни” деб жавоб қайтарардилар.

***

Уламои киром ҳар қандай ҳолатда мутолаани тарк этмасдилар.
Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ йўлда юрсалар ҳам қўлларида ўқиш учун бирор китоб бўлар эди.
Баъзи аҳли илмлар бирорга жойга чақирилгудек бўлсалар, у ерда ўқиш учун китоб ҳам ҳозирлашни мезбонга шарт қилиб қўярдилар.

Комментарии