Ҳали уйланмаганман. Аммо “олахуржун” бўйнига илинган, биринчи фарзанддан кейин “оғирлашиб” қолган дўстларим қисматидан англайманки, “осонмас бу майдон ичра турмоқ”. Яқинда қишлоқдош ошнам телефон қилиб, Кавказга қайтаётганини айтди. Албатта, ишлаш учун... охирги гал кўришиб суҳбатлашганимизда, тўнғичи катта бўлиб қолгани, ота-онаси келин икковларини қийин-қистовга олишаётгани ва “нишона” бўлиши билан ортга қайтишини айтганди... Балли, азамат! Энди мулоҳаза қилиб кўрсам, бир пайтлар кўрганим Ҳинд диёри тўғрисидаги ҳужжатли фильм кадрлари тахайюл қатларимга ўрлайди. Унинг хулосаси шуки, “сеҳрли диёр”да туғилишнинг катта қисми “ёмғирлар мавсуми” ҳосиласи экан: ишлар тўхтаган, мигрантлар уйга қайтган, эркаклар уйда... Қиёсан олинса, бизда ҳам шунга ўхшаш: тўй. “Нишона”. Сафар. “Ўғлинг юряпти, болам, бир келиб кет!”. Яна “нишона”. Тағин сафар... Ҳа, уйланиш, оила боқиш ҳазилакам иш эмас! ...Онам қизларини узатди-ю, ёлғизланиб қолди. Кўнглида келин ташвиши (фақир эса